Францияга 8:0 ҳисобида ютқазган Қозоғистон Тожикистонни кичик ҳисобда енгди. Суперлигамиздаги легионерлар эса...
Яқинда Франциядан қақшатгич мағлубиятни қабул қилиб олган Қозоғистон терма жамоаси бугун “Астана-Арена” стадионида Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этди.
Ушбу ўйин тақдирини 12-дақиқада Бахтиёр Зайнутдинов томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди ва шу тариқа Қозоғистон ғалаба қозонди – 1:0.
“Андижон” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Владислав Васильев мезбонлар таркибида ўйинни тўлиқ ўтказди. Шунингдек, Тожикистон терма жамоаси сафида “Бунёдкор” аъзоси – Даврон Эргашев ва “Навбаҳор” вакили – Эҳсони Паншанбе ҳам асосий таркибда майдонга тушишди. 84-дақиқа ўтиб бораётганда Паншанбега ҳакам томонидан сариқ карточка кўрсатилди.
Қозоғистон: Игорь Шацкий, Юрий Логвиненко, Сергей Малий, Алибек Қосим, Исломбек Куат (Бауиржан Байтана, 60), Асхат Тагиберген, Владислав Васильев, Султонбек Астанов (Еркин Тапалов, 71), Аслан Дарабаев (Абат Аймбетов, 71), Бахтиёр Зайнутдинов (Александр Марочкин, 90), Алексей Щёткин.
Тожикистон: Шоҳруҳ Қиргизбоев, Нуриддин Давронов, Зоир Жўрабоев, Давронжон Эргашев, Шериддин Бобоев (Шахром Самиев, 60), Парвизжон Умарбоев (Табрези Давлатмир, 80), Амирбек Жўрабоев, Муҳаммаджон Раҳимов (Жаҳонгир Эргашев, 80), Алишер Жалилов, Эхсони Паншанбе, Манучехр Жалилов (Шервони Мабатшоев, 80).
Фикрлар