Франциялик футбол юлдузи Ламин Ямал ҳақида ўз фикрини билдирди
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Эрик Кантона "Барселона"нинг 17 ёшли вингери Ламин Ямалнинг ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Менга Испаниянинг ўйин услуби ёқади ва Ямал каби ўйинчилар борлиги яхши, чунки у нима қилишини ҳеч қачон билмайсиз. У доимо ҳаммани ҳайратда қолдиради. У ажойиб тасаввурга, ажойиб техникага эга ва тўғри қарорлар қабул қилади. Менга бу ёқади. Баъзида ўйинни фақат бир футболчи учун томоша қиламан.
"Манчестер Юнайтед"да ҳаммаси яхши, зўр футболчилар бор. Аммо Ямал билан рақобатлаша оладиган ҳеч ким йўқ”, - деди франциялик футбол юлдузи.
Эслатиб ўтамиз, Ямал 2024 йилги Европа чемпионатининг еттита ўйинида қатнашиб, битта гол ва тўртта голли узатмани амалга оширди. 17 ёшли футболчи турнирнинг энг яхши ёш футболчиси совринини ҳам қўлга киритди.
Ўтган мавсумида вингер “Барселона” сафижа барча мусобақаларда 50 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 120 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар