Франциялик футболчи ПСЖдан кейин "Манчестер Юнайтед"да ўйнаши мумкин

"Манчестер Юнайтед" ўз таркибини янги футболчи билан кучайтириши мумкин.

Маълум бўлишича, "РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Кристофер Нкунку фаолиятини "туманли альбион"да давом эттириши мумкин. Манчестерликлар бош мураббийи Ральф Рангник уни ёзда харид қилинадиган футболчилар рўйхатига киритган.

Унинг трансферини айнан Рангник истамоқда. У июнь ойида клуб билан шартномаси якунланадиган Поль Погбага муносиб ўринбосар бўлиши кутиляпти. Нкункудаги сифатлар "қизил иблислар" ўйинига мос келиши мумкин.

Маълумот учун, Кристофернинг "буқалар" билан 2024 йилга қадар амал қиладиган келишуви бор. У ПСЖ тарбияланувчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!