Франциялик футболчилар вирусдан азият чекмоқдами? Дембеле жавоб берди
Франция терма жамоаси футболчиси Усмон Дембеле шерикларининг касал бўлиб қолгани ҳақида гапириб ўтди.
"Упамекано ва Рабьонинг боши ва ошқозони оғриётган эди. Шунинг учун улар ярим финалда майдонга туша олмади. Мен йигитларга занжабил ва лимон қўшилган чой тайёрлаб бердим.
Биз вирус ва бошқа касалликлардан қўрқмаймиз. Ғалаба учун боримизни беришга шаймиз", - деди "Барселона" вингери.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина ва Франция терма жамоалари ўртасидаги финал баҳси 18 декабрь куни 20:00 да старт олади.
Фикрлар