Француз мухлислари японлардан ўрнак олишди
Франция терма жамоаси мухлислари жамоанинг Польша устидан қозонган ғалабасидан (3:1) сўнг трибунани намунали тарзда тарк этишди.
Франция терма жамоаси ЖЧ-2022 1/4 финалига чиққанидан сўнг, мухлислар худди япон ишқибозлари сингари трибунада қолган чиқиндиларни тозалаб кетишди.
Эслатиб ўтамиз, Германия термаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) Япония терма жамоаси футболчилари кийиниш хонасини йиғиштириб, барчага ўрнак бўлган эди, мухлислар эса трибунадаги барча чиқиндиларни олиб кетишган.
Фикрлар