Французлар ўз етакчисининг мотивациясига суянади

Мадриднинг "Реал" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема жаҳон чемпионати 1/2 финали доирасидаги Марокашга қарши ўйин олдидан ўз шерикларини қўллаб-қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, французлар чорак финалда Англияни мағлуб этиб, кучли тўртликка киришни уддалаган эди. Бу каби катта учрашув олдидан футболчиларга жамоа лидерининг мотивацияси асқотиши турган гап.

"Йигитлар, яна иккита ўйин қолди, биз деярли маррага етиб келдик! Мен сизлар биланман. Олға Франция!" — деб ёзди Бензема ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Бензема жароҳати сабаб ЖЧ-2022ни ўтказиб юборганди. Бироқ, 34 ёшли ҳужумчи жамоасининг қайдномасида қолди, бу эса қоидага кўра жамоа соврин ютган тақдирда бошқа ўйинчилар қаторида унга ҳам медаллар олиш имконини беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!