Фрэнсис Нганну чекинишни истамаяпти
Фрэнсис Нганну боксдаги фаолиятини давом эттирмоқчи. Оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони бокс оламига ўтган йилнинг октябрь ойида Тайсон Фьюрига қарши жанги орқали кириб келганди. Ўша баҳсда Фрэнсис мағлубиятга учраганига қарамай, учинчи раундда Фьюрини нокдаун қилиб, ҳаммада яхши таассурот қолдирди. Унинг Энтони Жошуага қарши иккинчи жанги ҳам муваффақиятсиз якунланди.
Аммо бундай натижаларга қарамай, Нганнунинг боксга бўлган қизиқиши сўнмади. talkSPORT нашрига берган интервьюсида у Деонтей Уайлдер билан жанг қилиш истаги ҳақида гапирди:
"Уайлдер билан жанг қилишни жуда истардим. Боксда иккимизда ҳам имкониятлар тенг, лекин бу қарама-қаршилик ММА да бўлганида, фақат менда устунлик бўларди."
Фикрлар