Фрэнсис Нганну-Сирил Ган жангида ким ғалаба қозонади? Ўзбекистон яккакураш олами вакиллари жавоб берди

  • 18 январь, 11:48
  • 0
  • MMA

23 январь куни UFC оламида супер тўқнашув рўй беради. Яъни, оғир вазн тоифаси чемпиони Фрэнсис Нганну дивизионнинг порлоқ жангчиси Сирил Гандан ўз титулини ҳимоя қилади. Албатта, ушбу тўқнашув барчада катта қизиқиш уйғотмоқда. Шунингдек, ушбу жанг борасида турли хил тахминлар билдириляпти. 

Биз ҳам анъанага мувофиқ, мазкур қарама-қаршилик борасида юртимиз яккакураш олами вакилларининг фикр ва мулоҳазаларига қулоқ тутдик.

Маҳмуджон Жабборов - блогер

- Фрэнсис Нганну - Сирил Ган жанги бизга кўп нарсаларни ваъда қилмоқда. Услубан иккита қутб вакиллари тўқнашуви нафақат оддий баҳс, балки, принципиалллик нуқтаи назаридан ҳам авжига чиқишга улгурган олишув. Ган довул каби UFC га кириб келиш орқали барчага янги версиядаги оғир вазн жангчиси моделини намойиш қилди.

Ўрта вазн жангчиси каби футворк, оғир вазндагилар учун унча хуш келмайдиган тайминг, юқори даражадаги IQ‘ни бу дивизионнинг бошқа жангчиларида асло учратмайсиз. Аммо, унинг қаршисида ажаловар зарба эгаси, тегса ухлатадиганлар хилидан бўлган эски таниши Фрэнсис Нганну турибди. Мен ўз тахминимга юзлансам, бу жангда Фрэнсис Нганну дастлабки раундларда Сирил Ганни нокаутга учратса керак.

Чунки, тажриба, зарба кучи бу каби тарихий жангларда биринчи планга чиқиб қолганини кўп кузатганмиз. Шунингдек, гонорар масаласида раҳбарият билан келиша олмаётган Нганну учун бу жанг аслида кўп нарсаларни исботловчи сўнгги тўқнашув бўлиши мумкин. У эса октагон аталмиш саҳнада ўзининг энг охирги ва энг яхши рақсини ижро этишга мажбур.

махмуджон

Зарруҳ Адашев - UFC жангчиси

- Бу жанг жуда қизиқ ўтиши аниқ. Назаримда, Ган ушбу тўқнашувда ғолиб чиқади. Нганну икки раунд жуда хавфли бўлади. Бироқ, ундан сўнг, Ган унга имконият бермайди. Чунки у оғир вазн тоифаси учун жуда тезкор ҳисобланади ва техникаси ҳам жуда юқори. Нганну темпни ушлай олмайди. Ган ақлли жангчи ва юқоридаги омиллар туфайли, мазкур тўқнашувни ўз фойдасига ҳал қилади, деган фикрдаман.

Заррух_1

Фаррух Мадаминов - мураббий

- Вазн тоифасининг энг кучли жангчиларининг тўқнашувига гувоҳ бўламиз. Аслида, Ганга мухлислик қиламан. Унинг кураши ҳам яхши, техникаси ажойиб кўриниш олган. Бироқ, Нганнуда жуда кучли зарба бор. Агар, Ган дастлабки раундларда Нганнунинг кучли босимига дош бера олса, қолган раундларда имконият бермайди. Ўйлайманки, Ган ушбу жангда ғалаба қозонади. 

фаррух мадаминов

 Мавлонбек Қаҳҳоров - муайтай устаси

- Тўғриси, Нганнуга мухлислик қилмоқдаман. Лекин рақиб анойи эмас. Айтиш мумкин бўлса, Нганну учун энг кучли рақиб! Улар аввал бирга машғулотлар ўтаган, спаррингларда иштирок этган. Нганнуни кучли жиҳатини билади. Ўз ўрнида, Нганну ҳам Ганнинг хавфли жиҳатларидан хабари бор. Шундан келиб чиқиб, Нганну жангни назорат қилади ва кучли қўл зарбалари эвазига рақибини таслим этади, деган ўйдаман. 

мавлонбек

Машрабжон Рўзибоев -ММА жангчиси

- Бу қарама-қаршиликда Фрэнсис Нганнуни имкониятини юқори баҳолаган бўлардим. Сабаби, у жанг бошланиши билан кучли босим уюштирган ҳолда, кучли зарбалари эвазига жанг тақдирини ҳал қилса керак. Чунки, унда туғма истеъдод бор ва Ган унинг босимига дош бера олмаса керак. Энди, бу бир тахмин холос. Барчаси октагонда ҳал бўлади. 

машрабжон1

Наврўз Атақулов - мураббий

- Камерунлик Фрэнсис Нганну ҳақиқий қора меҳнатдан чиққан жангчи ҳисобланади. У фақат ҳужумда ҳаракат қилади. "Стойка" жангчиси... Унинг ҳимояси ҳам ҳужум саналади. Қолаверса, жуда қаттиқ ва кучли зарбага эга. Шунингдек, чекиниш деган тушунча ҳаёлига ҳам келмайди. Матонатли ва чидамли жангчи. Ушбу омиллар Нганнунинг имкониятини юқори эканлигини кўрсатади. 

навруз

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!