Френсис Нганну ва Стипе Миочич жанги қачон бўлиши маълум бўлди

Журналист Эми Каплан оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Стипе Миочич ва Френсис Нганну ўртасидаги жанг апрель ойида бўлиб ўтиши мумкинлигини маълум қилди.

"Дана Уайтнинг таъкидлашича, Миочич-Нганну жанги 17 апрелда бўлиб ўтади", - деб ёзган Каплан.

Улар аввал бир маротаба тўқнаш келиб, унда Стипе ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонган эди. Мазкур тўқнашув 2018 йилда бўлиб ўтган. Ушбу жангдан кейин камерунлик Нганну кутилмаганда Деррик Льюисга ҳам имкониятни бой бериб қўйди.

Ушбу мағлубиятдан тўғри хулоса қилиб, кетма-кет 4 жангда Куртис Блейдс, Кейн Веласкес, Жуниор Дос Сантос ҳамда Жаирзино Розенструйкларни мағлуб эта олди. Миочич эса, камерунликдан сўнг, уч бора Даниэль Кормье билан куч синашди. Дастлабкисида нокаут билан мағлубиятга учраган бўлса, қолган икки жангда бир бора техник нокаут ва яна бирида очколар ҳисобида зафар қучган.

Александр Емельяненко яна жанг қилади
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)