Фрэнсис Нганнуни катта муаммолар кутиб турибди
34 ёшли бразилиялик жангчи ва оғир вазн тоифасида PFL чемпиони Ренан Феррейра(13-3-3 N/C) 19 октябрь куни бўлиб ўтадиган жанг олдидан юлдуз спортчи Фрэнсис Нганну(17-3) учун катта муаммо бўлишини айтди.
"Фрэнсис охирги пайтларда бокс билан шуғулланяпти, бу бошқа услуб, шунинг учун менимча, у октагонга қайтиб келганида ўзини бироз бошқача ҳис қилади. Менимча Нганнуни катта муаммолар кутиб турибди. У мен билан жангда жуда катта қийинчиликларга дуч келишини билади, чунки мен Фрэнсисни исталган вақтда нокаутга учрата оламан”, – деди Феррейра матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Нганну охирги марта 2022 йилнинг январида октагонга чиқиб, Сирил Ганни мағлуб қилганди.
Фикрлар