"Фулхэм" АПЛда "Ньюкасл"нинг антирекордини такрорлади

Хабарингиз бор кеча “Фулхэм” сафарда “Уотфорд”га (4:1) имкониятни бой берди ва АПЛ билан расман хайрлашди.

Лондонликлар ёзги трансферлар даврида таркибни кучайтириш учун нақ 112 млн евро сарфлашган эди. Аммо, бу ҳам якунда уларни премьер-лигада олиб қололмади.

Эътиборлиси, “Фулхэм” мавсумлар оралиғида энг кўп маблағ сарфлаб, АПЛдан тушиб кетиш бўйича антирекорд ўрнатишди.

Таъкидлаш керакки, бу борадаги аввалги антирекорд “Ньюкасл”га тегишли эди. “Қарғалар” 2015/16 йилги мавсумда трансферлар учун 108 млн евро сарфлаб, якунда Чемпионшипга равона бўлишган эди.

Қуйида катта харажат қилиб, АПЛдаги ўрнини сақлаб қола олмаган бошқа жамоалар билан ҳам танишиб олишингиз мумкин:

- 17/18 "Вест Бромвич" 52 млн евро;

- 12/13 "КПР", 46 млн евро;

- 13/14 "Кардифф", 42 млн евро;

- 16/17 "Мидлсбро", 40 млн евро;

- 18/19 "Хаддерсфилд Таун", 38 млн евро;

- 10/11 "Бирмингем", 26 млн евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!