Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бугун Ҳиндистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
Ads

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғини олиб бораётганидан хабарингиз бор.

Пойтахтимиздаги йиғин доирасида 2 та ўртоқлик ўйини ҳам ўтказилади. Терма жамоамизга Ҳиндистон аёллар миллий терма жамоаси рақиблик қилади. Дастлабки учрашув бугун, 30 август куни бўлиб ўтади. Иккинчи ўйин эса 2 сентябрь куни ўтказилади.

Ҳар икки учрашув ҳам “Яккасарой” стадионида соат 17:00да старт олади.