Футбол фигурали учиш эмас

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич футболни фигурали учиш билан қиёслагани учун узр сўради. Бу жамоатчиликда мураббийнинг қишки спорт турларини ҳурмат қилмади деган таассурот қолдирганди.

Далич аввалроқ футбол "фигурали учиш эмас, бу натижа учун кураш", деб айтган эди.

"Мен фигурали учишнинг аҳамиятини камситишни хоҳламадим, бу жуда қийин спорт тури. Уларни солиштирар эканман, футболда фигурали учишдан фарқли ўлароқ, спортчиларнинг жисмоний ҳолати ёки майдондаги дриблинглари натижага қараганда унчалик муҳим эмаслигини назарда тутгандим", — дейди Далич.

Эслатиб ўтамиз, Далич бошчилигидаги Хорватия Японияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олган эди бу ерда "шашкачилар" Бразилия билан куч синашади. Учрашув соат 20:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!