Футбол мактабига ўқишга мархамат!

Наманган шахар 15-сонли футбол бўйича Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатига 2017-2018 ўқув йили учун 2006-йилда туғилган 4-синфни якунлаб 5-синфга кўчган ўқувчиларни қабул қилади.

Хужжатлар 2017-йил 1-июндан 8-августгача қабул қилинади. Мактаб-интернатда ўқувчилар давлат томонидан бепул ётоқхона ва 4 махал иссиқ овқат билан таъминланади.

Танловга иштирок этиш учун ўқувчилардан қуйидаги хужжатлар қабул қилинади:

  1. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори номига ариза
  2. Туғилганлик тўғрисидаги гувохномага асли ва нусхаси
  3. 086-У шакл бўйича маълумотнома (ЭКГдан ўтиши шарт)
  4. 3х4 хажмдаги 6 дона фотосурат
  5. Психологик-педагогик ташхис дафтариасосида ўқувчининг қизиқишлари хақида тавсифланган тавсифнома (мактабдан)
  6. Ўқув фанларини ўзлаштириши хақидаги табелидан кўчирма.
  7. Мактабдан 4-синфни тамомлаганлиги хақида маълумотнома.
  8. Турар жойидан маълумотнома.
  9. Истеъдод ва иқтидорни кўрсатувчи ишлардан намуналар таълим сохаси бўйича (мусобақаларда олган ўрин, фахрий ёрлиғи ва хоказо)
  10. 2 дона дафтар, 2 та ручка, битта файл папка ва конверт.

 

Танловда математика, она тили ва адабиёти фанларидан тест имтихонлари ва футбол бўйича назорат меъёрлари қабул қилинади.

 

Манзил: Наманган шаҳар 1-кичик нохия “Навбаҳор” МФЙ Мустақиллик кўчаси

Мўлжал:  “Навбаҳор” марказий ўйингохи юқорисида

Телефон: 0-369-224-86-75

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!