Футбол мутахассиси – Россия терма жамоасининг АФКга ўтиши учун нима қилиши кераклигини тушунтириб берди!

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз "телеграм" саҳифасида Россия терма жамоасининг AFCга ўтиши борасида каттагина мақола эълон қилди. Унда Россия Футбол Иттифоқининг келажакда кутиб турган воқеалар ҳақида баён этилган.

плщ34лп4щ3лп4

"Хуллас, Россия футболидаги журналистларнинг айтишича, мамлакат Футбол Иттифоқи раҳбари бугун UEFAдан чиқиш учун овоз беради. Хўш, кейин нима бўлади?

UEFA низомининг 8-бандида федерация иттифоқдан чиқиши учун йилнинг молиявий якуни саналган кундан камида 6 ой аввал бу ҳақида хабар берган бўлиши шарт. Жорий мавсумда бу 2023 йилнинг 30 июнь санасига тўғри келади. Шундай экан, барчасини қонуний қилиш учун ариза топширишга шошилиш талаб этилади.
Бундан бошқа талаблар йўқ. Биргина аризанинг ўзи кифоя қилади. AFCга кириш эса, бир неча баробар мураккаброқ. Аввалига, UEFAдан чиқиш ва Европа футбол иттифоқидан AFCга ўтиш учун рухсат сўраш талаб этилади.

AFCнинг тўлиқ аъзоси бўлиш учун Конгресснинг рухсати бўлиши шарт. Энг яқин Когресс 1-2 феврал кунлари 2023 йилда Баҳрайнда бўлиб ўтади. Бир қарашда барчаси оддийдек кўриниши мумкин, аммо Россия футбол иттифоқи бунга қадар UEFAдан чиқиб кетишга улгурмаслиги турган гап. Кейинги Конгресс эса 2023 йилнинг сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган. Уни ўзида қабул қилиш учун Тошкент асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди. Ана ўшандагина Россия Осиё футбол конфедерациясининг тўлақонли аъзоси бўлиши мумкин.

п3щ4лпщ43лпщ3
Бошқа томондан, жамоаси мусобақаларда иштирок этишни истаса, Россия AFCнинг маҳсус аъзосига айланишининг ўзи кифоя. Бунинг учун, конфедерация раисининг рухсати етарли бўлади. Бунинг учун, онлайн мажлис ёки ёзишмалар орқали бериладиган овозлар ҳам масалани ҳал этиб бериши мумкин.

Хўш, AFC раҳбари 2023 йилнинг июль ойига қадар Россия футболини Осиёнинг бир бўлаги, деб эълон қилиши ва унга 2026 йилда бўлиб ўтадиган мундиал саралашида иштирок этишга рухсат берадими? Эслатиб ўтамиз, Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралашнинг биринчи раунди 2023 йилнинг октябрь ойида бошланади. Россия Футбол Иттифоқида эса барчасига улгуриш учун вақт деярли йўқ.

34опш34оп34шпо

Агар AFC РФИ топширган ҳужжатларни UEFAдан чиқишидан аввалроқ кўриб чиқишни бошласа, демак, уни таркибга қўшилишидан Осиё қитъаси манфаатдор. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқса, демак Куала-Лумпур Россияни ўз сафига қўшиб олиш учун бир неча ой давом этиши керак бўлган жараённи қисқартиришга қодир. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз."

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!