Футбол қироли коронавирусга қарши эмланди

Футбол қироли Пеле коронавирусга қарши эмланди. 2 март куни 80 ёшли бразилияликка COVID -19 вакцинасининг икки дозасидан биринчиси берилди.

“Бугун унутилмас кун - эмландим! Пандемия ҳали ҳам давом этмоқда. Биз ҳаётни сақлаб қолиш учун интизомли бўлишимиз керак. Қўлингизни ювишда давом этинг ва иложи бўлса уйда қолинг. Агар сиз кўчага чиқишингиз керак бўлса, ниқоб тақишни унутманг. Ва, албатта, ижтимоий масофани сақланг. Бошқалар ҳақида ўйлаб, бир-биримизга ёрдам берадиган бўлсак, ҳамма нарса ўтиб кетади ", - деб ёзди Пеле ўзининг инстаграм саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!