Футбол тарихидаги 25 та энг қиммат трансфер

Бир пайтлар Тревор Френсис 1 миллион пул тўланган илк британиялик футболчи эди. Бу воқеа 1979-йилда бўлганди.
 
Бир неча ўн йил ўтгач, бу миқдордаги пулдан ҳеч ким ҳайратланмай қўйди. 10 млн футболчилар учун тўланадиган стандарт нарх бўлиб қолди. Ҳозир эса футболчиларга 100 миллиондан зиёд пул тўланяпти. Сизга футбол тарихидаги 25 та энг қиммат харидлар рўйхатини тақдим этамиз.
 
25. Деннис Бергкамп – “Аякс”дан “Интер”га
Bergkamp
1993 йилги трансфер нархи: £ 8,800,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 136,146,017
 
Голландиялик футболчи “Интер”га келиб қўшилганда 24 ёшда эди. Италияда 52 ўйинда 11 та гол урган. Кейинчалик эса футболчини “Арсенал” 7,5 миллион фунтга сотиб олган. Лондонда унинг фаолияти гуллаб-яшнаган.
 
24. Андрей Шевченко – “Милан”дан “Челси”га.
 
2006 йилги трансфер нархи: £ 39,490,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 136,561,389
 
Футболчи учун сарфланган 40 миллион фунт ўзини оқламади. Икки мавсумда 9 та гол ура олган.
 
23. Килиан Мбаппе – “Монако”дан “ПСЖ”га
 
2018 йилги трансфер нархи: £ 121,500,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 137,751,205
 
Футбол тарихидаги иккинчи энг қиммат футболчи агар “ПСЖ”дан кетса, трансфер ҳозирги кундаги рекордни янгиласа керак. У, шубҳасиз, “Олтин тўп”нинг бўлажак соҳиби.
 
22. Луиш Фигу – “Барса”дан “Реал”га
 
2000 йилги трансфер нархи: £ 54,000,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 137,777,072
 
Футбол тарихидаги энг шов-шувли трансфер. Фигунинг рақиб жамоага ўтиб кетганини мухлислар ҳазм қила олишмади. Ҳатто, Фигу “Ноу Камп”га келганда, унга қарата чўчқанинг бошини ҳам улоқтиришган. “Реал” эса бўлажак йил футболчисини сотиб олган эди.
 
21. Алан Ширер – “Блекберн”дан “Ньюкасл”га
 
1996 йилги трансфер нархи: £ 18,900,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 138,026,584
 
Алан Ширернинг ҳозирги кунга қиёслагандаги баҳоси барча учун қизиқ. 90-йиллар футболини кўрмаган одам ҳам Ширернинг Англия футболидаги энг яхши ҳужумчилардан бири эканлигини эшитган. АПЛда 260 та гол урган футболчи учун 138 миллион арзондек туюлади.
 
20. Кака – “Милан”дан “Реал”га
KAka
2009 йилги трансфер нархи: £ 60,300,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 139,108,075
 
“Олтин тўп”ни қўлга киритганидан бир йил кейин Кака “Реал”га о`тади, ўша вақтнинг пулида 60 млнга. Янги жамоасида 4 мавсум ўтказди ва битта чемпионлик, битта Испания кубогини қўлга киритади.
 
19. Предраг Миятович – “Партизан”дан “Валенсия”га
 
1993 йилги трансфер нархи: £ 9,000,000 евро
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 139,240,244 евро
 
Рўйхатимиздаги машҳур бўлмаган футболчилардан бири. 1997 йилда Предраг “Олтин тўп” сўровномаси бўйича иккинчи ўринни олган. Ўшанда Роналдо совринни қўлга киритган эди. Лекин Миятович Зидандан олдинга ўтиб кетганди. У “Реал”да ҳам 3 мавсум тўп сурган ва 36 та голга муаллифлик қилган. Кейинчалик фаолиятини “Фиорентина”да давом эттирган.
 
18. Дэвид Бекхэм – “Манчестер Юнайтед”дан “Реал”га
 
2003 йилги трансфер нархи: £ 33,750,000 евро
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 141,775,416 евро
 
“Галлактикос” таркибидаги футболчилардан бири. Ҳозирги кунга қиёслаганда 141 млн фунтга баҳоланган футболчи ўзига сарфланган шунча пулга муносиб эди.
 
17. Кристиан Вьери – “Лацио”дан “Интер”га
 
1999 йилги трансфер нархи: £ 41,830,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 144,135,998
 
 Вьери ўйнамаган Италия жамоаси қолганмикан? Ҳужумчи Италиянинг 10 дан ортиқ жамоаси либосини кийган. Ундан ташқари Испаниянинг “Атлетико”си, Франциянинг “Монако”сида ҳам тўп сурган. Кейинчалик эса “Реал”га ҳам ўтган ва у ерда 6 йил давомида 125 та гол урган.
 
16. Златан Ибрагимович – “Интер”дан “Барселона”га
 
2009 йилдаги трансфер нархи: £ 62,550,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 144,298,675
 
Златан “Барса”да фаолиятидаги энг омадсиз йилларини ўтказган. У ўзига сарфланган пулларга номуносиб дея танқид тошлари отилган. Златан 29 ўйинда 16 та гол урди ва Пеп билан можародан сўнг Италияга қайтди.
 
15. Фернандо Торрес – “Ливерпуль”дан “Челси”га
 
2011 йилдаги трансфер нархи: £ 52,650,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 144,987,097
 
“Челси” ҳозир футболчи учун шунча пул сарфлагани борасида ўйлашни ҳам истамаса керак. Лондонда испан футболчисининг умуман ўйини ўхшамаган. 110 та ўтказган ўйинларида 20 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
 
14. Роналдо – “Барселона”дан “Интер”га
 
1997 йилги трансфер нархи: £ 25,200,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 145,226,390
 
“Барса”да ўтказган 49 ўйинида 47 та гол урган Роналдо “Интер”га ўтиб кетади. У ерда жароҳатига қарамасдан, 99 ўйинда 59 та гол уради. Кейин эса “Реал”га ўтади. Бу ҳақида кейинроқ ёзамиз.
 
13. Неймар – “Сантос”дан “Барселона”га
 
2013 йилги трансфер нархи: £ 79.380,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 145,490,765
 
21 ёшида “Барселона” сафига ўтган футболчи 4 мавсум давомида дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири эканлигини исботлаб борди. Ҳозирги кундаги энг қиммат футболчи мақомини ҳам айнан Неймар эгаллаб турибди.
 
12. Дарко Панчев – “Црвена Звезда”дан “Интер”га
 
1992 йилги трансфер нархи: £ 10,800,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 152,008,497
 
1992 йилда 10 млн – бу жиддий таклиф эди. Бир мавсум аввал “Олтин бутса”ни олган Панчевга ишонч билдирди миланликлар. Аммо футболчи янги жамоасида ўзини кўрсата олмади. 19 ўйинда атиги 3 та гол ура олди.
 
11. Игорь Шалимов – “Фоджа”дан “Интер”га
 
1992 йилги трансфер нархи: £ 10,800,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £  152,008,497
 
“Интер”нинг тўқсонинчи йиллардаги яна бир шов-шувли трансферларидан бири. Аммо Игорь у ерда порлай олмади. Кейинчалик “Дуйсбург”, “Лугано”, “Наполи” каби жамоаларда ҳам тўп сурди.
 
10. Жан-Пьер Папен – “Марсель”дан “Милан”га
 
1992 йилги трансфер нархи: £ 10,800,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 152,008,497
 
Милан тўқсонинчи йилларда энг бой пойтахтлардан бири бўлган, шекилли.Папен 1991 йилда “Олтин тўп”ни ютган эди ва “Милан” ўйлаб ўтирмасдан футболчини харид қилди. 2 мавсумда 31 та гол. Унинг Италияда кўрсатган натижаси. Ана шу 2 мавсумида 2 та Скудетто ва бир марта Чемпионлар лигасини қўлга киритади.
 
9. Ален Бокшич – “Марсель”дан “Лацио”га
 
1993 йилги трансфер нархи: £ 9,900,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 153,164,269
 
Бокшич футбол тарихидаги энг қиммат тўққизинчи футболчи. Ален “Лацио”да ўзини кўрсата олмади ва кейинчалик “Ювентус”га ўтиб кетди. 
 
8. Роналдо – “Интер”дан “Реал”га 
 
2002 йилдаги трансфер нархи: £40,500,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак:£155,210,616
 
“Интер”даги беш йилидан сўнг Роналдо хизматларига Испаниядагилар яна қизиқиш билдира бошлашди.
Бу сафар “Барса” эмас, “Реал”. Роналдо ўзига тўланган пулларни оқлади. 4 мавсум давомида 104 та гол урди “Қаймоқранглилар” сафида.
 
7. Зинедин Зидан – “Ювентус”дан “Реал”га
 
2001 йилдаги трансфер нархи: £ 69,750,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 157,531,382
 
Ўша маҳалда “Галлактикос” энг авжига чиққан пайтлар эди. Шунинг учун Зиданга тўланган 70 млн ҳеч кимни ҳайрон қолдирмади. Зидан “Реал”нинг афсонасига айланди.
 
6. Рио Фердинанд – “Лидс”дан “Манчестер Юнайтед”га
 
2002 йилдаги трансфер нархи: £  41,400,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак:  £ 158,659,741
 
Рио Фердинанд “Қизил иблислар” сафига ўтгач, британиялик энг қиммат футболчига айланди. Рио “МЮ”нинг афсоналаридан бирига айланди. Манчестерликлар сафида ўтказган 12 мавсуми давомида 6 марта АПЛ чемпионлигини қўлга киритган.
 
5. Гарет Бэйл – “Тоттенхэм”дан “Реал”га
Бэйл
2013 йилги трансфер нархи:  £ 90,900,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 166,605,071
 
2013 йилда футболчи тарихдаги энг қиммат футболчига айланган эди. Аммо ҳалигача Мадридда унинг ўрни қандай эканлигини билмаймиз. Мадрид жамоаси учун 104 та гол урган футболчини танқид қилиш мумкинми?
 
4. Ромарио – “ПСВ”дан “Барселона”га
 
1993 йилги трансфер нархи: £ 10,800,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 167,088,293
 
1000 га яқин голлар муаллифи Каталония жамоасига ўша вақтдаги энг қиммат нархга ўтганди. 33 ўйинда 30 та гол урган футболчи “Барса”да кўп ушланиб қолмади. 
 
3. Криштиану Роналду – “Манчестер Юнайтед”дан “Реал”га
 
2009 йилги трансфер нархи: £ 84,600,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 195,166,553
 
Ҳаттоки, 195 млн дунёнинг энг яхши футболчисига сарфланиши ҳайратланарли ҳодиса эмас. Португалиялик футболчи Мадрид жамоаси учун 450 та гол урди ва 4 марта Чемпионлар лигасида зафар қучишига ёрдам берди.
 
2. Неймар – “Барселона”дан “ПСЖ”га 
 
2017 йилдаги трансфер нархи: £ 199,800,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 202,025,615
 
ДУнёнинг энг қиммат трансфери бизнинг рўйхатмизда иккинчи ўринни эгаллайди. Франсия жамоасида футболчи 64 та гол урди. Доимий танқидлар остида юрувчи Неймар Парижни тарк этиш ниятида юрибди.
 
1. Джанлука Виалли – “Сампдория”дан “Ювентус”га 
Виалли
1992 йилги трансфер нархи: £ 14,850,000
 
Ҳозирги кунга мослаштирсак: £ 209,011,684
 
Футбол тарихидаги энг қиммат футболчи – Виалли. Футболчи “Сампдория”да ети мавсум ўтказади. Унинг ёрқин ўйини туринликларни эътиборини тортди ва у учун 15 млндан воз кечишди. Туринда Виалли Чемпионлар лигасини қўлга киритади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!