
Футбол тарихидаги "Энг чиройли жаримадан урилган гол" маълум бўлди
Машҳур "Goal" нашри футбол тарихидаги жаримадан урилган энг чиройли голни эълон қилди.
Унга кўра, 2018/2019-йилги Чемпионлар лигаси ярим финалида “Барселона” ва “Ливерпуль” (3:0) жамоалари ўртасидаги баҳсда Лионел Мессининг жаримадан киритган голи тарихдаги энг чиройлиси деб топилган.
Маълумот учун, икки ўйин натижасига кўра, “Ливерпуль” умумий ҳисобда ғалаба қозониб, финалга йўл олган. Бош соврин учун кечган ҳал қилилувчи босқичда эса “мерсисайдликлар” “Тоттенҳем” билан баҳс олиб борган ва "шпорлар"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.
Фикрлар