Футбол тарихидаги энг расво трансфер аниқланди. Бу футболчини сиз ҳам танийсиз!
Goal.com портали журналиятлари футбол тарихидаги энг ёмон трансферни аниқлашди. Экспертлар танловни тўланган сумма ва ўйинчининг янги жамоадаги натижалари асосида амалга оширди.
Унга кўра, энг расво трансфер сифатида бразилиялик Фелипе Коутиньони “Ливерпуль”да “Барселона”га ўтгани қайд этилди. 2018 йили каталонияликлар “Ливерпуль” плеймейкерини қўлга киритиш учун 135 миллион евро сарфлаган. Бу трансфер охир-оқибат порлаб келаётган юлдузнинг сўнишига олиб келди.
Бу рейтингда иккинчи ўринда турган омадсиз трансфер ҳам “Барселона” номи билан боғлиқ. Каталонияликлар 2019 йили Антуан Гризманн учун “Атлетико”га 120 миллион евро тўлади. Мадридликлар тўпурари Каталонияга келиб, ҳеч нарса қилолмади. Пул куйди.
Учинчи ўринга Жоау Феликснинг “Бенфика”дан “Атлетико”га трансфери лойиқ кўрилди. Мадридликлар ёш ўйинчини 127,2 миллион еврога олиб, уни ҳақиқий юлдуз даражасига кўтара олмади.
Фикрлар