Футбол ТВ “The Best” мукофотини топшириш маросимини жонли эфирда намойиш қилади

23 сентябр куни Милан шаҳридаги “Ла Скала” опера театрида ФИФА (Халқаро футбол ассоциацияси) томонидан йилнинг энг яхши футболчисига “The Best” мукофотининг топшириш маросими бўлиб ўтади.

FUTBOL TV телеканали футбол оламидаги йилнинг энг муҳим воқелигинимухлисларга жонли эфирда намойиш этади.

Бу сафарги соврин учун курашувчилар рўйхатига “Барселона” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси, “Ювентус” ва Португалия терма жамоаси тўпурари Криштиану Роналду ва 2018/19 йилги мавсум ўз жамоаси “Ливерпуль” билан ажойиб натижалар қайд этган ҳимоячи Виржил ван Дейк (Голландия) киритилган.

Мазкур маросимда шунингдек, йилнинг энг яхши аёл футболчиси, энг яхши мураббийи ва дарвозабони, йилнинг энг чиройли гол муаллифи (Пушкаш соврини соҳиби) ҳам аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!