Футболчилар Неймарни “Реал”га олиб келишни талаб қилмоқда

Испания кубогида “Реал” ғалабасини таъминлаган бразилиялик футболчилар клуб раҳбариятидан ҳамюртлари Неймарни трансфер қилишни сўрамоқда.

Испания кубогининг финалида Родригонинг дубли ва Винисиус Жуниорнинг ассисти мадридликларга “Осасуна” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба ва бош совринни тақдим қилди.

Todofichaes нашрининг ёзишича, Неймарнинг ўзи ҳам ПСЖда кетишга мойил бўлиб турибди ва “Реал”да қимматбаҳо юлдузни ўз сафига қўшиб олиш имкони бор.

“Реал” вакилларидан Винисиус Жуниор, Родриго ва Эдер Милитао Бразилия терма жамоасида Неймар билан жуда яхши муносабатда. Улар 31 ёшли тўпурар Мадридда тўп тепишини истаяпти.

Ҳозирча, “Қироллик клуби”да Неймар бўйича аниқ режа йўқ. Лекин бир гуруҳ ўйинчиларнинг талаби бу трансферни амалга оширишга сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, клуб хўжайини Флорентино Перес илгари Неймарни трансфер қилиш истагини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!