Футболчини лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказиш учун 30 соат вақт қолди

"Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 12.4-бандига кўра клуб қишки трансфер ойнаси давомида 10 нафар янги футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Ўтган мавсумни Про лигада ўтказган клублар сифатида "Локомотив" ва "Динамо" учун лимит 15 тани ташкил қилади.

Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси 18-декабрь куни очилади ва у келаси йилнинг 24-февралида якунига етади. Регламентнинг юқоридаги бандидан келиб чиқиб, олдиндаги 30 соат давомида Лига рўйхатидан ўтказилган футболчи юқоридаги лимитга кирмайди. Бу ҳаракатни биринчилардан бўлиб "Сурхон" бошлаган бўлиб, клуб август ойидаёқ икки нафар футболчи билан 2024 йилнинг январидан кучга кирадиган меҳнат шартномаси имзолаб улгурганди. 2023 йилги мавсум якунига етиб бораётган бир вақтда қолган клублар ҳам ҳаракатни тезлаштирди.

Маълумот учун, футбол клуби 2005 йил ва ундан кейин туғилган футболчиларни чекловдан ташқари рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда Суперлига клубининг умумий футболчилари сони 60 нафардан ошмаслиги керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!