Футзал. Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташланди
Ads

 

Аввал хабар берилганидек, шу йилнинг 2-12 май кунлари Тайландда футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда 15та мамлакат терма жамоалари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Бугун Тайландда мазкур мусобақага қуръа ташлаш  маросими бўлиб ўтди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси Эрон ва Туркманистон билан биргаликда “D” гуруҳидан ўрин олди. 

Қуръа натижалари билан қуйида танишишингиз мумкин:

“А” гуруҳи: Тайланд, Гонконг, Индонезия, Макао

“В” гуруҳи: Малайзия, Вьетнам, Хитой Тайпейи, Бангладеш

“С” гуруҳи: Япония, Хитой, Баҳрайн, Ливан

“D” гуруҳи: Эрон, Туркманистон, Ўзбекистон