Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун EREM билан ўйнайди
Октябрь ойида бўлиши режалаштирилган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик жараёнини бошлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ўтказаётганидан хабарингиз бор.
Терма жамоамиз вакиллари кунига 2 маҳалдан “Бунёдкор” академияси залида машғулотлар олиб бормоқда. Терма жамоа ўзагини шакллантириш ҳамда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган футзалчилар ҳаракатларини кўздан кечириш мақсадида бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ушбу йиғинда 18 нафар футзалчини синаб кўрмоқда.
ЎФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра йиғин доирасида 2 та назорат учрашуви ўтказилади. Ҳар икки ўйинда ҳам терма жамоамизга қўшни Қирғизистоннинг етакчи клуби – EREM рақиблик қилади. Дастлабки баҳс бугун соат 10:30да “Бунёдкор” академияси залида ташкил этилади. Иккинчи назорат беллашуви эса 24 июль куни бўлиб ўтади.
Таъкидлаш жоиз, ушбу йиғин 26 июль санасига қадар давом этади.
Фикрлар