Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси қитъа чемпионати саралашига жўнаб кетди

23-25 октябрь кунлари Эронда футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марказий ва Жанубий минтақанинг “А” гуруҳидан ўрин олган ва терма жамоамизга гуруҳда Тожикистон, Непал ва Афғонистон терма жамоалари рақиблик қилади.

ЎФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра саралаш баҳсларига ҳозирлик жараёнини якунлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонда ўтказган қисқа муддатли йиғин ва ўртоқлик ўйинларидан сўнг Эронга йўл олди.

Минбар

Барча блоглар