Футзал. Етакчилар дуранг ўйнади, "Строитель-Зарафшон" илк ғалабасини қўлга киритди ёхуд 5-турда нималар содир бўлди?

Футзал бўйича Ўзбекистон Олий Лигаси 5-тур ўйинлари ортда қолди. Мамлакат чемпионатининг навбатдаги тури Тошкент шаҳридаги “Юнусобод” спорт мажмуасида ўтказилди. Беллашувларни SPORTS.uz сайти жонли эфирда намойиш қилди

Иштирокчи ўн иккита жамоа иккитадан ўйин ўтказди. “Ҳуахин-Жиззах”, “Пахтакор” ва “Навбаҳор” жамоалари ҳар иккала ўйинларида ғалаба қозонишди, аксинча, “Нефтчи”, “Насаф” ва “Динамо” жамоалари бирорта ҳам очко ишлай олмади. Чемпионликка асосий даъвогарлар АГМК ва “Локомотив” жамоаларининг ўзаро баҳсида эса дуранг қайд этилди.

Учинчи кунги  учрашувларни тахмин қилганлар деярли адашишмади. Тенг курашлар остида ўтган “Металлург” ва “Максам-Чирчиқ” ўйинида дуранг қайд этилганини инобатга олмаганда қолган ўйинларда кучли дея эътироф этиладиган жамоалар зафар қучишди. Шу тариқа турнир жадвалида 34 очкодан жамғарган АГМК ва “Локомотив” жамоалари пешқадамлик қилишяпти, “Ҳуахин-Жиззах” эса улардан атиги бир очко ортда боряпти. Жадвалнинг сўнгги поғоналарини “Строитель-Зарафшон” ва “Динамо” жамоалари 4 очкодан жамғарган ҳолда “банд” этиб туришибди. Чемпионатнинг 6-тур учрашувлари 19-21 январь кунлари Жиззах ва Олмалиқ шаҳарларида ташкил этилиши режалаштирилган. 

Қуйида барча натижалар билан танишинг:

1-кун.

"Нефтчи" – "Ҳуахин-Жиззах" 3:5

"Динамо" – "Строитель-Зарафшон" 1:3

"Навбаҳор" – "Металлург" 3:2

"Насаф" – "Локомотив" 4:8

2-кун. 

"Бунёдкор" – "Нефтчи" 3:2

"Пахтакор" – "Динамо" 6:5

"Максам-Чирчиқ" – "Навбаҳор" 3:5

АГМК – "Локомотив" 0:0

3-кун.

"Металлург" – "Максам-Чирчиқ" 3:3

"Строитель-Зарафшон" – "Пахтакор" 2:6

"Насаф" – АГМК 2:4

"Ҳуахин-Жиззах" – "Бунёдкор" 6:1

Ушбу натижалардан сўнг турнир жадвали қуйидагича кўриниш олган: 

turnirjadvali

Футзал Олий лигаси 5-турининг ҳақида қизиқарли маълумотларни тақдим қиламиз.

- 12 ўйинда 80 та гол киритилди (ўртача 6,6 тадан)
- Энг кўп тўп "Насаф" — "Локомотив" баҳсида киритилди (4:8)
- 2 нафар футзалчи хет-трикка эришди: Алишер Ибрагимов ("Пахтакор") ва Фарҳоджон Шокиров ("Навбаҳор")
- Дубль қайд этганлар: Акбар Усмонов ("Локомотив"), Константин Свиридов ("Пахтакор"), Аваз Абдувалиев (АГМК), Элбек Тўлқинов (Ҳуахин-Жиззах), Темур Тўрақулов ("Максам-Чирчиқ"), Исломбек Бийтўраев ("Металлург"), Далер Эшонқулов ("Динамо"), Бобурбек Эргашев ("Локомотив"), Жамолиддин Нормирзаев ("Локомотив"), Илҳом Юсупжанов ("Навбаҳор"), Ҳусниддин Нишонов ("Ҳуахин-Жиззах").
- Энг кўп гол урган футболчи: Алишер Ибрагимов (4та)
- "Строитель-Зарафшон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди
- "Локомотив" ва АГМК клублари мавсумдаги илк дурангларини расмийлаштиришди
- "Динамо"нинг мағлубиятлари сони 11 тага етди. Бу мусобақадаги энг ёмон натижа ҳисобланади

Футзал. "Локомотив" – "Насаф" ўйинида 12та, "Ҳуахин-Жиззах" ва "Нефтчи" баҳсида эса 8та гол урилди (фотогалерея)

Футзал. "Пахтакор" қийин ғалабага эришди. Марказий ўйинда ҳисоб очилмади (фотогалерея)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!