Футзал жамоаси чемпионат ва кубокда ўйнай олмаслигини билдириб ПФЛга хат юборди
Футзал бўйича Олий лига баҳсларининг 2021/22 йилги мавсуми давом этмоқда. Унда қатнашаётган “Строитель-Зарафшон” клуби ЎзПФЛга расмий хат чиқариб, жамоа футзал бўйича мамлакат чемпионати ва кубогининг 2022 йилги учрашувларида иштирок эта олмаслигини билдирди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Бунга жамоанинг молиявий жиҳатдан оғир аҳволда қолгани сабаб бўлмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон чемпионати жорий мавсумида 11 ўйин ўтказган “Строитель-Зарафшон” 1 очко билан мусобақа жадвалида охирги бўлиб турибди.
Фикрлар