Футзал. Олий лига. 1-турдан кейинги ҳолат

Кеча футзал бўйича XXI миллий чемпионат 1-тур беллашувларига якун ясалди. Айтиш мумкинки, бу йилги баҳслар қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда. Беш кун давом этган ўйинлардан кейин Қаршининг "Дўстлик-AIN" жамоаси 15 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди, "Бунёдкор" эса 10 очко билан қаршиликларни таъқиб этаяпти. "Олмалиқ", "Ардус" ва "Когон" клублари эса 9тадан очко жамғаришди. Дастлабки турда фақатгина Андижоннинг "Турон-С" клуби бирорта ҳам очко йиға олмади. Қуйида 1-турдан кейинги тўлиқ турнир жадвалини келтириб ўтамиз.

Тўпурарлар:

Улуғбек Рамазонов (“Когон”) – 9

Ойбек Полвонов (“Дўстлик-AIN”) – 8

Абубакир Усмон (“Дўстлик-AIN”) – 6

Феруз Фахриддинов (“Дўстлик-AIN”) – 6

Линар Габдурафиков (“Пахтакор”) – 6

ЎФА матбуот хизмати