Футзал: “Олмалиқ” “Локомотив” дарвозасини 13 марта ишғол қилди

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида футзал бўйича мамлакат чемпионатининг 2-тур баҳслари давом этмоқда. Олтинчи куннинг учинчи баҳсида “Локомотив” жамоаси “Олмалиқ” билан куч синашди ва ўз дарвозаларидан оз эмас, кўп эмас 13та тўп олиб чиқди. Бунга атиги битта тўп билан жавоб қайтарилди.

Олий Лига
2-тур, 6-кун
15.12.2016

“Локомотив” - " Олмалиқ " – 1:13

Голлар: Артем Грабовский 13' – Андрей Шлема 3', 16', Артур Юнусов 11’, 20’ (2та), Дилшод Ирсалиев 15', 39’, Сирожиддин Маҳмудов 16',  Фарҳод Абдумавлонов 18', Жавлон Аноров 21', Константин Свиридов 27', 34', Жамолиддин Шарипов 36'.

Огоҳлантириш: Фарҳод Мираҳмедов 19'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!