Футзал. Осиё чемпионати. Ўзбекистон илк турда Жанубий Кореяни 11та тўп фарқи билан мағлубиятга учратди

Ҳоизргина Хитой Тайпейи мамлакатида футзал бўйича 15-бор ўтказилаётган Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг дастлабки туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.  

Учрашув кутилганидек юртдошларимизнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Якуний ҳисоб 13:2.

Осиё чемпионати. 1-тур

Ўзбекистон – Жанубий Корея – 13 : 2
Голлар:
Артур Юнусов 3, Даврон Чориев 7,8, 13, Фарҳод Абдумавлонов 11, Ихтиёр Чориев 16, Ҳусниддин Нишонов 22, Машраб Шавкатов 23, Илҳомжон Ҳамроев 26, Дилшод Раҳматов 31, Анасхон Раҳматов 35, Машраб Одилов 39 – Жанг Йеонг Чеол 25, 38

Ўзбекистон (асосий тўртлик): Рустам Умаров, Артур Юнусов, Константин Свиридов, Фарҳод Абдумавлонов, Дилшод Раҳматов.

Захира (иккинчи тўртлик): Акмал Хазратқулов, Илҳом Ҳамроев, Фарҳод Абдумавлонов, Ихтиёр Ропиев, Ҳусниддин Нишонов, Дилмурод Шавкатов, Машраб Одилов, Анасхон Раҳматов, Даврон Чориев.

Жанубий Корея: Сео Жунг Ву, Ким Мин Кук, Лим Йеонг Сеунг, Жеонг Су Ин, Жо Бюнг Геол.

Захира: Ким Жун Хо, Парк Юнг Жаэ, Парк Хан Ул, Ю Санг Юн, Ли Ду Йонг, Ли Мин Йонг, Ли Ан, Жанг Йеонг Чеол, Чун Жин Ву.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!