Футзал. Ўзбекистон кубоги 21 декабрда старт олади
Ads

Футзал бўйича янги мавсум ўтган ойда бошланган эди. Олий лига 1 босқич 2-тур учрашувлари 9-15 декабрь кунлари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, 21-24 декабрда Ўзбекистон кубогининг гуруҳ баҳслари ўтказилади. Кубокнинг плей-офф беллашувлари эса 2017 йилда бўлиб ўтади.
Учрашувларга Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуаси мезбонлик қилади. Барча футзал ишқибозларини ўйинларни бевосита аренадан кузатиб боришга таклиф этамиз.
Эслатиб ўтамиз, мамлакат кубогининг амалдаги ғолиби Тошкентнинг "Ардус" жамоаси ҳисобланади. 

ЎФА матбуот хизмати