Футзал. Ўзбекистон Осиёнинг бешинчи жамоаси

Бугун футзал терма жамоаларининг рейтингларини тузадиган futsalworldranking.be сайти футзал  термаларининг янги рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон футзал термаси жаҳонда 30-ўринда бормоқда. Терма жамоамиз ҳисобида 1190 очко мавжуд. Қайд этиш жоиз, бу кўрсаткич ўтган сафаргига нисбатан 3 та ўринга паст бўлди.

Умумий ҳисобда Осиё қитъасида Эрон, Таиланд, Япония ва Австралиядан сўнг бешинчи ўринда бормоқдамиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар