Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Футзал бўйича Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Ироқ - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Голларга бой ўтган ўйинда вакилларимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

11-дақиқада Акбар Усмонов ҳисобни очган бўлса, орадан бироздан кейин Машраб Одилов фарқни иккитага ошириб қўйди. Элбек Тўлқинов ва Суннатулла Жўраевлар ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Беллашув тугашига оз қолганда ўйновчи дарвозабон сифатида ҳаракат қилаётган Хайдар Мажид ҳисобни қисқартирди. Бироқ бу гол рақибларимизни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

Шу тариқа, футзалчиларимиз иккинчи турдаёқ плей-офф йўлланмасини нақд қилди. Навбатдаги турда Хосе Венансио Лопез шогирдлари Австралия билан ўйнайди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!