Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Таиландга учиб кетди

CHERY AUTO

Литва мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун тонгда Таиланд томон йўл олди.

Баҳодир Aҳмедов бош мураббийлиги остидаги терма жамоамиз Бангкокда “Continental” халқаро футзал мусобақасида иштирок этади. Футзалчиларимиз турнирнинг дастлабки босқичида Таиланд, Косова ва Мозамбик вакиллари билан ўзаро куч синашади.

Футзал терма жамоамиз Таиланд сафари олдидан 3-18 июл кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказди ва халқаро мусобақа учун якуний таркиб аниқлаб олинди. Мураббийлар штаби мазкур турнирга 15 нафар футзалчини таркибга жалб этди.

Йиғин давомида испаниялик Aркаитз Сисниега ва Карлос Корона жамоанинг жисмоний тайёргарлиги ва дарвозабонлар маҳоратини янада яхшилаш бўйича фаолият олиб борди.

Бугун тонгда футзалчиларимиз Тошкент – Истанбул – Бангкок ҳаво рейси орқали Таиланд пойтахтига йўл олди. “Continental” турнири 25-июл куни старт олади. Биринчи турда терма жамоамизга Косова вакиллари рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
19/07/2021 21:57
ЖЧ ДА ОМАД ТИЛАБ ҚОЛАМИЗ.