
Футзал. Ўзбекистон термаси иккинчи ўйинда Тожикистонга мағлуб бўлди
Бугун Баҳодир Аҳмедов бошқарувидаги Ўзбекистон футзал термаси Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Тожикистон термасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Унда мезбонлар 5:3 ҳисобида Аҳмедов шогирдларидан устун келди.
Эслатиб ўтамиз, кечаги учрашувда йигитларимиз 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
Ўртоқлик ўйини
Тожикистон – Ўзбекистон 5:3
Голлар: Тимур Садиров, Акбар Усмонов, Феруз Фахриддинов.
Фикрлар