Футзал. Тожикистон Жанубий Кореяни, Қирғиз Республикаси эса Японияни мағлуб этди. Эронда ҳам ғалаба

Футзал бўйича Таиландда ўтаётган Осиё кубоги гуруҳ босқич 1-тур учрашувлари давом этмоқда. Бугун кун доирасида учта учрашув якунига етди. 

Дастлаб, қўшниларимиз Тожикистон терма жамоаси Жанубий Кореяни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи баҳс Эрон ва Афғонистон футзалчилари ўртасида кечди ва унда форслар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Яна бир тўқнашувда Қирғиз Республикаси кутилмаганда Япониядан 3:2 ҳисобида устун келди.

Биринчи турни якунлаб берувчи ўйин Қувайт ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасида кечади. Учрашув старти 19:00 га белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!