Фёдор Емельяненко ҳамда Хабиб Нурмагомедовнинг Россия ММАсидаги ўрни қандай?

UFCнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг укаси Умар Нурмагомедов акаси ва Фёдор Емельяненконинг Россия ММAсидаги ўрни ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Фёдор Емельяненко Россияга ММАни олиб кирди. Унга пойдевор қўйди. Хабиб эса уни давом эттирди. Мазкур спорт турининг мамлакатимиздаги ривожида Фёдорнинг ҳиссаси катта ва муҳим.

Aммо Хабиб у эриша олмаган даражага чиқиши мумкин. Aгар, Тони Фергюсон, Жорж Сен-Пьерлар устидан ғалаба қозонса ва Конор МакГрегорни яна бир бора мағлуб эта олса, ММA Россияда янада оммалашади ”,- деди Умар Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз: Хабиб ва ​​Фергюсоннинг жанги шу йилнинг баҳорида бўлиб ўтиши мумкин. Емельненко 29 декабрь куни Саитама шаҳрида (Япония) Куинтон Жексон билан жанг қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!