Фёдор Емельяненконинг Куинтон Жексондан кейинги рақиби ким бўлади?
Россиялик жангчи Фёдор Емельяненко навбатдаги рақиб ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Мен бу саволга ҳозирча жавоб беролмайман. Куинтон билан жанг қиламан. Ҳозирда ушбу тўқнашувга тайёргарлик кўрмоқдаман ва бундан кейин нима бўлишини билмайман.
Менимча, ҳатто “Bellator” ҳам бундан кейин ким билан жанг қилишимни билмайди”, - деди “Сўнги император”.
29 декабрь куни 43 ёшли россиялик Саитама шаҳридаги “Bellator” турнирида Куинтон Жексонга қарши жанг қилади.
Фикрлар