Гюлер Австралияга қарши ўйинда Туркиянинг мағлубияти сабабларини тушунтирди
Туркия терма жамоаси ва "Реал" ярим ҳимоячиси Арда Гюлер 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-турида Австралияга қарши ўйинда (0:2) қайд этилган мағлубият юзасидан фикр билдирди.
"Аввало, Австралия терма жамоасини табриклайман. Уларда бўлган имкониятлардан унумли фойдаландилар, биз эса йўқ.
Ростини айтсам, айрим қарорлар билан муроса қилиш қийин. Қўл билан ўйнашга оид бир неча вазиятлар бўлди, кўпчилик бу эпизодларда қоидалар бузилган, деб ҳисоблади, аммо ўйин давом этди. Албатта, мағлубиятимизга фақат шуни сабаб қилиб кўрсатмайман, лекин бундай ҳолатлар ўйин тақдирига таъсир қилиши мумкин.
Ҳакам вазиятни бошқача баҳолади, биз рози бўлмасак ҳам, унинг қарорини ҳурмат қилишимиз керак. Охир-оқибат, айбни ўзимиздан қидиришимиз лозим. Жамоа етарлича ҳужумкор ўйин кўрсатмади, яхши ҳимоя қила олмади, Австралия эса бундан усталик билан фойдаланди.
Мухлислар ранжиши табиий. Биз ҳам жуда хафамиз. Бу ўйиндан хулоса чиқарамиз, янада кучлироқ қайтамиз ва шу натижа бутун турнирдаги тақдиримизни белгилаб қўймаслиги учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз", — дея Гюлернинг сўзларини Rising Stars XI саҳифаси ижтимоий тармоқ X орқали келтирган.

Фикрлар