Гюлер Туркиянинг ЖЧ-2026дан чиқиб кетиши ҳақида: "Халқимиздан узр сўраймиз"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Арда Гюлер жамоанинг Жаҳон чемпионати–2026 дан барвақт чиқиб кетиши ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия терма жамоаси иккинчи турда Парагвайга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу натижага кўра, учинчи турда АҚШга қарши ўйин натижасидан қатъи назар, турклар гуруҳда сўнгги – тўртинчи ўринни эгаллайди.

"Миллий жамоадаги бутун фаолиятим давомида одамлар бу турнирни унутиши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан.

Биз жуда кучли жамоалар сафида ўйнаймиз – буни майдонда исботлашимиз керак эди. Аммо бунга эришолмадик. Ўйин бошидаёқ гол ўтказиб юбордик. Айтадиган гап йўқ.

Жуда афсусдамиз. Ўзимизни ноқулай ҳис қиляпмиз. Бутун халқимиздан узр сўраймиз.

Кейинги турнирларда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Биз кучли жамоалар сафида ўйнаймиз, буни амалда кўрсатишимиз шарт", – деди "Реал" ярим ҳимоячиси Арда Гюлер.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!