Габи: "Қорабох"га қарши баҳсда хато қилишга ҳаққимиз йўқ

Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Габи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида бўлиб ўтадиган “Қорабох”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз курашишда давом этамиз, бунга барчамиз тайёрмиз. Агар биз ўз вазифамизни сидқидилдан бажарсак, барчаси яхши бўлишига ишонаман.

Бугунги учрашувда бизнинг хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Биз рақибдан кўра кучлироқ эканлигимизни илк дақиқаларданоқ исботлашимиз керак. Сўнгги пайтларда биз ҳақимизда бўлаётган танқидлар ушбу учрашувда ғалаба қозонишимизга ёрдам беради. Бироқ, бу ўйин қийин кечади”, - дейди Габи.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” ҳамда “Қорабох” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!