Габриэль Бонфимнинг жангдан кейинги октагон интервьюси.
Ярим ўрта вазннинг яна битта топ проспектларидан бири бразилиялик финишёр Габриэль Бонфимнинг (15-0) Тревин Джайлс (16-5) устидан қозонган ғалабасидан кейинги октагон интервьюси:
"Мен шундай бўлишини ва рақибимни финиш қилишимни тасаввур қилгандим. Чунки, ўз устимда қаттиқ ишламоқдаман ва, албатта, келажакда чемпион бўламан. Ҳар бир жангимда янада хавфлироқ ва янгиланган Габриэль режимида жанг қилмоқдаман. Рейтингдаги жангчиларга хавф яқинлашмоқда. Бу услубдаги бўғишимдан ҳеч ким қочиб қутула олмаган ва ҳавотир олманг мен ҳар қандай рақибни усулга тушура оламан. Қани, рейтингдаги жангчилар, бир рақс тушмаймизми?! Нил Мэгни нима дейсан?! Категориядаги ҳар қандай рейтингда мавжуд жангчи учун тайёрман!"
Фикрлар