Гагарин кубоги. Плей-оффнинг иккинчи босқич иштирокчилари аниқланди
Ads

Қозоғистон пойтахтида кечган учрашувда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва плей-оффда умумий ҳисобни 4:3 кўринишига келтиришди.

Шу тариқа Гагарин кубогининг иккинчи босқичининг барча иштирокчилари аниқланди.

Иккинчи босқичда қуйидаги жамоалар ўзаро ҳисоб-китоб қилишади.

"Автомобилист" (1) — "Салават Юлаев" (6);
"Барис" (2) — "Авангард" (4).

Ғарбия конференция ярим финали:

ЦСКА (1) — "Динамо" Москва (5);
СКА (2) — "Локомотив" (3).

Маълумот учун, келгуси босқичнинг дастлабки учрашувлари 13-14 март кунлари бўлиб ўтади.