Ғалабали ўйинда тўлиқ ҳаракат қилган Ҳусанов қандай баҳоланди?

Франция чемпионатини ўта муваффақиятсиз бошлаган “Ланс” 16-турдан кейин совринлар учун курашаётган жамоалар қаторига қўшилди.

Франк Хейз шогирдларининг мағлубиятсиз серияси 11 та учрашувга етди. Натижада жамоа мусобақа жадвалида Еврокубокларга йўлланма берадиган ўринларга даъвогарлик қила бошлади.

16-турда лансликлар ўз майдонида худди ўзлари каби юқори ўринлар учун курашаётган “Реймс”  жамоасини қабул қилди. Гарчи беллашувлар 2:0 ҳисобида “Ланс” фойдасига ҳал бўлган эса-да, мезбонлар уч очкони қўлга киритиш учун анча қийналди.

Биз учун аҳамиятли томони шундаки, Франция чемпионатидаги ягона вакилимиз – Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди.

khusaniv

Франк Хейз ушбу баҳсда асосий ҳимоячилардан икки нафари – жароҳат олган Жонатан Градит ва дисквалификацияга учраган Факундо Медина хизматидан фойдалана олмади. Уларнинг ўрнини Абдуқодир Ҳусанов ва Массадио Хайдара эгаллаб, жамоа етакчиси Кевин Дансога ҳимояланишда ёрдам берди.

Беллашувдан кейин Франция футболи экспертлари “Ланс” ўйинчиларининг “Реймс”га қарши учрашувдаги ҳаракатларини баҳолади.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига нуфузли манба – le11hdf.fr сайти эксперти Энцо Пайлотнинг таҳлилини ҳавола этади.

Бу нашр “Реймс” дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очган Уэсли Саидни учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топди. Жорий мавсумда ўнинчи бор майдонга тушган 28 ёшли футболчи ўз ҳисобига тўртинчи голини ёздириб қўйди.

Шунингдек, “Ланс”нинг яна икки ўйинчиси бошқалардан фаол ўйнади. Рубен Агилар ўзига юклатилган вазифани тўлиқ уддалади. Агилер рақиб ҳужумчиси Кейто Накамурага ўйин бермади. Ҳисоб очилган вазиятда Рубен жамоадоши Уэсли Саидни ажойиб пас билан таъминлади.

Муҳим ғалабага жамоа сардори ва дарвозабони Брис Самба ҳам катта ҳисса қўшди. У бир неча вазиятларда рақибнинг хавфли зарбаларини бартараф этишни уддалади.

Одатда, ўзи ўйнаган учрашувларда доим энг яхшилар қаторида тилга олинган Абдуқодир Ҳусанов бу гал ўз даражасида ҳаракат қила олмади. Экспертлар ўзбек легионери бироз бўш ўйнаганини таъкидламоқда.

Гарчи 19 ёшли ҳимоячимиз икки вазиятда рақиб ҳужумини қайтаришда жонбозлик кўрсатган бўлса-да, аввалги баҳслардаги ёрқин ўйинини намойиш қила олмади.

Абдуқодир Ҳусанов билан бирга ўйнаган Массадио Хайдаранинг ҳаракатлари ҳам экспертлар томонидан бироз паст баҳоланди.  Хайдара “Реймс”нинг япониялик легионерлари Кейто Накамура ва Дзюня Итога қарши ўйнаган вазиятларда ҳимоячига тезлик етишмади.

Шунингдек, Адриан Томассон ҳам ишончли ўйнай олмади. 30 ёшли ҳужумкор футболчига жамоаси ҳужумларини якунлашда аниқлик етишмади. Адриен майдон марказини ушлаб туришда ва ҳужумлар ташкил этишда жамоадошларига етарли даражада ёрдам бера олмади.

“Ланс” футболчиларининг ўйинига қуйидаги баллар берилди:

Самба (6) – Ҳусанов (4), Дансо (5), Хайдара (4) – Агилар (6), Абдул Самед (5), Ал-Айнауи (5), Франковски (5) – Томассон (4), Саид (7), Фульжини (5).

5443818

“Ланс” навбатдаги учрашувни 20 декабрь куни “Ницца”га қарши ўтказади. Бўлажак рақиб мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва ПСЖ билан чемпионликни талашмоқда. Навбатдаги турдан кейин Франция чемпионатида 14 январга қадар танаффус эълон қилинади.

Тезкор: Шомуродов Осиё кубогига бориш йўлини топди!

Шомуродов Осиё чемпионатида терма жамоага ёрдам бера олмайдими?

Энг машҳур мураббий Файзуллаевни танлади

Файзуллаевнинг ҳақиқий маҳоратини баҳорда кўрасизлар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool-Afzal
17/12/2023 13:58
Нормальные уйнадику умуман хато кимади, ким бохо берди