Тезкор: Шомуродов Осиё кубогига бориш йўлини топди!

Ўзбекистон миллий терма жамоасини келаси йил бошида жиддий мусобақа кутиб турибди. Сречко Катанец шогирдлари 13 январдан Қатарда бошлагадиган Осиё кубогида қатнашиши лозим.

Ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг бу галги терма жамоамиздан умиди катта. Футболчиларимиз қитъанинг етакчи терма жамоалари билан тенгма-тенг ўйнай бошлади. Бу мухлисларни қитъанинг энг нуфузли мусобақасида бош жамоамиз муваффақиятли иштирок этишига умидлантирмоқда.

IMG_1095

Бироқ мусобақа бошланишига бир ойдан кам вақт қолганида кутилмаган нохуш хабар тарқалди. Жисомний ҳолатини юқори даражага кўтариб олган Элдор Шомуродов “Кальяри” машғулотларида жароҳат олди. 28 ёшли ҳужумчининг ўнг оёқ бармоғи синггани айтилди. Дастлабки тиббий текширувлардан сўнг бу жароҳатдан қутилиш учун футболчига бир-икки ой вақт кераклиги таъкидланди.

Элдор Шомуродовнинг ўзи эса, тезроқ майдонга қайтиш пайида. Чунки у терма жамоа сардори сифатида муҳим мусобақада масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр.

Бир неча манбаларнинг ёзишича, Элдор Шомуродов шифокорлардан ўзини Осиё чемпионати биринчи турига қадар оёққа турғазишни сўраган. Шунинг учун ҳам жароҳатни оператив йўл билан даъволаш варианти қўлланиши кутиляпти.

Элдор келаси ҳафта Римда жароҳатини операция қилдириши кутилмоқда.

Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтса, Шомуродов гуруҳ баҳслари якунланмай, сафга қайтишга улгуради. Тикланиш жараёнида кутилмаган ўзгаришлар кузатилмаса, Шомуродов учинчи турда Австралияга қарши бўладиган баҳсда майдонга тушиши мумкин.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионатининг “В” гуруҳида Австралия, Сурия, Ҳиндистон футболчилари билан рақобатлашади.

Ҳамюртларимиз гуруҳдаги биринчи учрашувини 13 январь куни Сурия миллий терма жамоасига қарши ўтказиши белгиланган.

Кейинги ўйин  18 январда Ҳиндистон терма жамоасига қарши бўлади.

Элдор Шомуродов майдонга қайтиши кутилаётган Австралия терма жамоаси билан бўладиган баҳс 23 январга қўйилган.

Агар Сречко Катанец шогирдлари мусобақанинг гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтса, Элдор Шомуродов плей-офф ўйинларида терма жамоамизга ёрдам бериш имконияти янада ошади.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов клублар миқёсида қандай ўйин намойиш қилишидан қатъи назар, терма жамоада ҳар доим юқори савияда ўйнаб келган.

35971146_0_67_1280_787_1920x0_80_0_0_f2cc4b33819d404fe611a9ff928985f2

Элдор Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган футболчи сифатида рекорд ўрнатган. 28 ёшли форвард шу кунга қадар мамлакатимиз бош жамоасида 68 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 38 та гол ёздириб қўйган.

Шомуродов Осиё чемпионатида терма жамоага ёрдам бера олмайдими?

Энг машҳур мураббий Файзуллаевни танлади

Файзуллаевнинг ҳақиқий маҳоратини баҳорда кўрасизлар!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Anvar o'g'li Sarvar
18/12/2023 12:55
таҳрирлаш лозим:

1-абзац
Қатарда бошланадиган

3-абзац
Жисмоний ҳолатини...
ўнг оёқ бармоғи сингани
Anvar o'g'li Sarvar
18/12/2023 12:55
таҳрирлаш лозим:

1-абзац
Қатарда бошланадиган

3-абзац
Жисмоний ҳолатини...
ўнг оёқ бармоғи сингани
Anvar o'g'li Sarvar
18/12/2023 12:55
таҳрирлаш лозим:

1-абзац
Қатарда бошланадиган

3-абзац
Жисмоний ҳолатини...
ўнг оёқ бармоғи сингани
&
Socceruzb
17/12/2023 16:33
Жуда хурсандман!!!
&
Рахим
17/12/2023 12:42
Элдор олга