"Ғалабани оғир дамларда ёнимда турган инсонларга бағишлайман"
Николо Заньоло "Рома"нинг Конференциялар лигасидаги ғалабаси ҳақида гапирди.
"Бу ажойиб натижа. Мен болаликдаги орзуимни амалга оширдим. Мухлисарга қойил қолдим. Ҳаммаси улар учун. Биз жуда ҳам кучли жамоамиз. Ҳатто ўзимиз қанчалик салоҳиятла эканлигимизни сезмаслигимиз мумкин.
Ғалабани оғир дамларда ёнимда бўлган, онам, бобом, отам ва синглимга бағишлайман", - деди "бўрилар" ярим ҳимоячиси.
Эслатиб ўтамиз, финал баҳсида Рим клуби 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голга айнан Заньоло муаллифлик қилди.
Фикрлар