Ғалабани ушлаб қололмаган Гвардиола аламидан юзини юлиб ташлади (фото)

  • 27 ноябрь, 2024, 10:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Европа Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳ бешинчи турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Фейеноорд”ни енголмади.

Хосеп Гвардиола шогирдлари биринчи бўлим охиридан бошлаб, тўққиз дақиқа ичида рақию дарвозасига учта тўп киритди. Холанднинг дубли ва Гюндоғаннинг бир гол эвазига 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган “шаҳарликлар” ўйин охирида қақшатқич зарбага учради.

“Фейеноорд” учта тўп киритиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола қўлдан чиқарилган ғалаба аламидан ўз юзини ўзи юлиб олди. Буни қуйидаги суратдан кўриш мумкин.

Шу тариқа, “Манчестер Сити”нинг ғалабасиз серияси олти ўйинга чўзилди. Жамоа аввалги кетма-кет бешта учрашувда мағлубиятга учраган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!