«Галатасарай» Леауни ўз сафига қўшиб олмоқчи
«Милан» жамоасида тўп суриб келаётган португалиялик ҳужумчи Рафаэл Леауга Туркия чемпионидан жиддий қизиқиш бор. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «Галатасарай» келаси ҳафта «Милан» раҳбарияти билан расмий музокараларни бошлашни режалаштирган. Истанбул клуби 27 ёшли вингерга тўрт йиллик даромадли шартнома таклиф қилишга тайёр.
Унга ҳар мавсум учун 10 миллион евро маош таклиф этилиши айтилмоқда. Шу билан бирга, футболчининг ўзи учун асосий вариант сифатида ҳали ҳам Англия Премьер-лигаси қолмоқда.
Шу боис Леау ҳозирча Англия клубларидан таклиф кутаётгани таъкидланмоқда.
Бундан аввалроқ Рафаэл Леау ёзги трансфер ойнаси давомида «Милан»ни тарк этишни исташини очиқ айтган эди.
Ўтган мавсумда португалиялик вингер барча мусобақалар доирасида 31 та ўйинда майдонга тушди, 10 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар