Туркиянинг “Галатасарой” клуби ўз сафига Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ярим ҳимоячиси Софьян Фегулини қўшиб олишни режалаштирмоқда.

France Football нашри тарқатган хабарга кўра, турк клуби бу борада 27 ёшли футболчининг агенти билан музокараларни ҳам бошлаб юборган. Берилган маълумотларга қараганда “Галатасарой” жазоирлик футболчи учун 5 млн евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Фегули “Вест Хэм” шарафини 2016 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У "болғачилар" сафига Испаниянинг "Валенсия" клубидан кўчиб ўтган эди.