"Галатасарой" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
Туркиянинг "Галатасарой" клуби ярим ҳимоячи Фреднинг трансфери борасида "Манчестер Юнайтед" билан боғланди. "Sky Sports" нашри хабарига кўра, турк жамоаси ярим ҳимоячининг трансфери бўйича "қизил иблислар" билан музокара ўтказган.
Қайд этилишича, 30 ёшли Фредга "Фулхэм" ҳам қизиқиш билдирмоқда, унинг бош мураббийи Марко Силва бразилияликни ўз жамоасида кўришни жуда хоҳлайди.
Эслатиб ўтамиз, Фред 2018 йилнинг ёзидан буён "Манчестер Юнайтед"да ўйнаб келмоқда ва шундан буён жамоа билан Лига кубогини қўлга киритган.
Фикрлар